

Ярим ҳимоячи "Китчи" жамоаси билан шартнома имзолади.
35 ёшли футболчи қишда "Даллас" билан хайрлашганди. Футболчи фаолияти давомида "Реал Мадрид" ва "Реал Сосьедад" сафида фаолият олиб борган.
У "Реал" сафида EЧЛ, клублар ўртасидаги ЖЧ, Европа Суперкубоги каби мусобақаларда ғалаба қозонган.
Шунингдек, Иллараменди Испания терма жамоаси сафида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.



