

Мадриднинг "Реал" клуби испаниялик теннисчи Карлос Алькарасни Франциядаги "Улкан тож" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасидаги илк ғалабаси билан табриклади.
"Ролан Гаррос"даги илк ғалабангиз билан табриклаймиз, азиз Карлос! Биз мадридистлар сизнинг "Улкан тож" турниридаги учинчи ғалабангиздан жуда мамнунмиз. Бугун ажойиб ўйинингиз билан завқланиш имкониятини бердингиз. Ажойиб! Табриклаймиз!", – дейилади клуб хабарида.

Қизиғи шундаки, Карлос Алькарас "Улкан тож"да учта турли қопламаларда ғолиб чиққан тарихдаги энг ёш ўйинчига айланди.



