"Реал" собиқ скаути Эндрикнинг 17 ёшлигига шубҳа қилмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
13 сен 2023
"Реал Мадрид" клуби собиқ скаути Маноло Ромеро "Палмейрас" ҳужумчиси Эндрик 17 ёшдалигига шубҳа қилмоқда.

"Қаймоқранглилар" футболчини 2022 йил 72 миллион еврога қўлга киритган. Аммо ёш чекловлари туфайли Эндрик Мадридга фақат 2024 йилнинг ёзида келиб қўшилади.

Мен бошидан Эндрикнинг ёшига шубҳа билан қараганман, унинг асл ёши кўрсатилганига, тўғриси, ишонмадим.

Бундай муносабатда бўлишимга асосий сабаб, жисмонан у ўта бақувват. Мен ундан каттароқ ёшда Европага келган Радамель Фалькаони яхши эслайман.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Marca