"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди

Alisher Ostonov
13 дек 2025, 14:38
"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жереми Жакенинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда, деб хабар берди журналист Маттео Моретто.

Ёзда франциялик футболчи "Арсенал"га ўтиш вариантидан воз кечгани хабар қилинганди.

Бўйи 1,90 сантиметр бўлган ҳимоячи Лига 1’нинг жорий мавсумида 15та ўйинда майдонга тушиб, 3та сариқ ва 1та қизил карточка олди. У майдонда ўртача 88 дақиқа ҳаракат қилди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Madrid Xtra