"Реал" оиласини йўқотган марокашлик болани академиясига таклиф қилди

Omonjon To`xtamirzayev
15 сен 2023, 14:24
"Реал" Марокашда ер қимирлаши оқибатида оиласини йўқотган болакайни ўз академиясига таклиф қилди.

Абдул Рахим Авида маҳаллий ОАВга кўз ёш билан интервью бераётганда айнан "қаймоқранглилар" футболкасида эди.

Испан клуби телеканал орқали болакайни тоғасини топди ва Абдул Авида билан алоқага чиқа олди.

Абдул отасининг орзусини рўёбга чиқармоқчи: доктор ёки ўқитувчи бўлиш. "Реал" бу йўлда Авидага ёрдам беради ва ўқишини таъминлайди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: thesun.co.uk