UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  0 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  1 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  8 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  5 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Брасил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5

"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга Янгиликлар

"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга

Қироллик клуби икки футболчиси билан шартномани битта турнир учун узайтирмоқчи.

"Реал"нинг 39 ёшли ярим ҳимоячиси Лука Модрич ва 33 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Лукас Васкеснинг клуб билан шартномаси 30 июнда тугайди, аммо улар шартномаларини клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига қадар (15 июль) узайтиради. Бу ҳақда АС хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, иккала футболчи ҳам Ла Лига якунлангач, Испания гранди раҳбарияти билан учрашув ўтказади ва унда меҳнат шартномалари муддатини яна икки ҳафтага чўзиш бўйича келишиб олади. Таъкидланишича, Модрич ва Васкес учун шартномани тўлиқ мавсумга узайтириш бироз қийин масала. Айниқса, бу Лукас Васкесга тааллуқли, чунки унинг ўрнига "Реал"га Трент Александер-Арнолд келиши кутилмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика