"Реал" "Манчестер Сити" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

6 май 2026, 08:45
"Реал" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиолга қизиқиш билдирмоқда.

"Қаймоқрангликлар" хорватиялик футболчини бир неча йилдан бери кузатиб келмоқда ва уни жамоа ҳимоясини мустаҳкамлай оладиган ўйинчи деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Jutarnji нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "шаҳарликлар" 24 ёшли футболчини сақлаб қолишни хоҳлайди ва унга 2033 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Ҳозирги шартномаси 2028 йил ёзигача бўлиб, унга кўра йиллик маоши 12,3 миллион еврони ташкил этади.

Жорий мавсумда Гвардиол барча турнирларда 23 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион евро.


Манба: Jutarnji