UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

ЛаЛига. "Реал" "Гранада"ни мағлуб этди Янгиликлар

ЛаЛига. "Реал" "Гранада"ни мағлуб этди

"Реал Мадрид" ҳамда "Гранада" ўртасида ЛаЛиганинг 15-тур ўйини якунига етди.

Реал Мадрид

Браим Диас - 26', Родриго - 57'

Примера Дивизион . 15-тур

02/12/2023, 22:30

0
:
2
Тугади

Гранада

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 70685 томошабин

Бош ҳакам: Pablo Gonzalez

45'
90'
22'  Джуд Беллингем
22'  Антонио Рюдигер
26'  Браим Диас
26'  Тони Кроос
46'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
57'  Родриго
70'  Хоселу (Дани Себальос)
85'  Родриго (Gonzalo Garcia)
88'  Браим Диас (Николас Пас)
11'  Рауль Фернандес (Андре Феррейра)
64'  Мюрто Узуни (Шон Вейсман)
64'  Уилсон Манафа (Негош Петрович)
77'  Жерар Гумбау
83'  Брайан Сарагоса (Альваро Фернандес)
83'  Лукас Бойе (Антонио Пуэртас)

Реал Мадрид – Гранада 2:0 

"Сантьяго Бернабеу"

Голлар: 1:0 – 26 Браим Диас, 2:0 – 57 Родриго.

Реал Мадрид – Лунин, Карвахаль, Алаба, Рюдигер, Менди, Васкес, Браим Диас (Пас, 88), Себальос, Беллингем, Кроос, Вальверде, Родриго (Гонсало, 85), Хоселу.


Гранада – Фернандес, Андре Феррейра, Манафа, Рикард Санчес, Микель, Торренте, Нева, Петрович, Сарагоса (Альваро Фернандес, 83), Гумбау, Руис, Вейсман, Узуни, Бойе (Пуэртас, 83).

Огоҳлантиришлар: Беллингем (22), Рюдигер (22), Гумбау (77).


ЛАЛИГА ЖАДВАЛИ


90+3-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва 3 очкони қўлга киритган "Реал" тўплар нисбатига кўра биринчи поғонага қайтди.

90+2-дақиқа. "Реал"нинг ўнг қанотдан амалга оширган ҳужуми охирига етмай қолди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Бош ҳакам Гонсало Фуэртес майдонга қулади... Ҳакам бирдан йўналишини ўзгартирмоқчи эди, бунинг оқибатида мувозанатни йўқотди. 

88-дақиқа. Ўзгариш! Ажойиб ўйин кўрсатган Браим Диас ўрнига Нико Пас майдонга туширилди. 

86-дақиқа. "Реал" футболчилари ижросидаги навбатдаги бурчак зарбаси омадсиз якунланди. 

85-дақиқа. Ўзгариш! Родриго ўрнини ёш, иқтидорли Гонсало Гарсияга бўшатиб бермоқда. Гарсия асосий жамоа таркибида иккични бор майдонга тушаётганини таъкидлаш лозим.

83-дақиқа. Ўзгаришлар! "Гранада" сафидаги энг фаол футболчилар Брайан Сарагоса ва Лукас Бойе учун баҳс якунланди. Уларнинг ўрнига Альваро Фернандес ва Антонио Пуэртас баҳсга қўшилди.

77-дақиқа. Огоҳлантириш! Лукас Васкесни қўполлик билан тўхтатгани учун Жерар Гумбаога сариқ кўрсатилди.  

75-дақиқа. Тони Крооснинг бурчакдан узатган тўпини "Гранада" футболчилари қайтаришга муваффақ бўлишди.  

74-дақиқа. Жуд Беллингемдан ажойиб узатма ва Вальверде жарима майдончаси марказида пайдо бўлди... Бироқ унинг зарбасини кипер қайтаришни уддалади. 

72-дақиқа. Мигель майдон марказига яқин ҳудудда Жуд Беллингемга нисбатан фол ишлатди. 

70-дақиқа. Ўзгариш! Хоселу ўрнига Дани Себальос майдонга туширилди. 

65-дақиқа. Ўзгариш! Уилсон Манафа ўрнига Негош Петрович майдонга туширилди.

"Гранада" тўпни ён чизиқдан ўйинга киритди.

64-дақиқа. Ўзгариш! Мирто Узуни ва Шон Вайсман ўйинга қўшилди. 

62-дақиқа. Крооснинг бурчакдан узатган тўпига шериклари ета олишмади.  

57-дақиқа. ГОООООЛ! Родриго орадаги фарқни иккитага оширди.  

51-дақиқа. Яна Жуд Беллингем майдонга қулади. Ҳакам бу сафар ҳам ҳеч нима бўлмади деб ҳисоблади. Карло Анчелотти ҳакамнинг бу қарорига қўлини силтаб қўйди.

Ўзгариш! Танаффусдан қайтмаган Дани Карвахаль ўрнига Лукас Васкес майдонга тушди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+5-дақиқа. Хоселунинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. "Реал"нинг барча футболчиси бурчак зарбасига шайланган бир паллада бош ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Футболчилар, минглаб мухлислар билан бирга Карло Анчелотти ҳам бундан очиқчасига норози бўлди. Қизиқ томони, ҳисобда олдинда танаффусга йўл олган бўлсада, "Реал" биринчи бўлимда бош ҳакам Пабло Гонсалес Фуэртеснинг ишидан кўнгли тўлмагани аниқ.  

45+4-дақиқа. Брайан Сарагоса чап қанотдан олдинга ўтиб борди, бироқ Карвахаль ва Кроос биргаликда уни тўпсиз қолдиришди. 

45-дақиқа. Бўлимнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

Бироқ ҳакам қулоқчинлари орқали "VAR" хонасидагилар ҳамкасбларининг ёрдами билан барчаси жойида эканлигига ишонч ҳосил қилди ва ўйинни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.  

45-дақиқа. Жуд Беллингем жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Мадридликлар ҳакам пенальти белгилаши керак эди деб ҳисобламоқда.  

42-дақиқа. Менди-Диас-Беллингем комбинациясидан кейин Жуд қулай нуқтага чиқиб борди ва зарба йўллади, бироз ноаниқ.

38-дақиқа. Мезбонлар жарима зарбасини амалга оширади. Крооснинг узатмаси бу сафар кўнгилдагидек чиқмади. 

35-дақиқа. "Реал" тўпни яна назоратида ушлаб турибди. 

32-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 71% - 29% "Реал" фойдасига. 

30-дақиқа. Хоселуда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

26-дақиқа. ГООООООООЛ! Тўпни Кроосга ошириб, қайта қабул қилган Браим Диас дарвозабонни ҳам доғда қолдириб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. 

22-дақиқа. Огоҳлантиришлар! Жуд Беллингем ҳакамнинг қароридан норозилиги очиқчасига намойиш қилгани учун сариқ олганди. Жамоадошининг фиркини фаол қўллаб-қувватлаган ва гапиришда давом этгани учун Рюдигерга ҳам карточка кўрсатилди. 

15-дақиқа. Ўнг қанотдан ривожланган ҳужум якунида Феде Вальверде тўпни жарима майдончасига йўллади, аммо Хоселу ҳам, Родриго ҳам тўпга ета олишмади. Акс ҳолда ҳисоб очилиши ҳеч гап эмасди.    

11-дақиқа. Ўзгариш! Мажбуриш алиштириш. Дарвозабон Рауль Фернандес ўрнига Андре Феррейра ўйинга қўшилди.

Ҳамма захира дарвозабони тайёр бўлишини кутмоқда.

Ўйинда тўхталиш юзага келди.  

Узатмаларда иштирок этган меҳмонлар дарвозабони Рауль Фернандес жароҳат олган кўринади. 

6-дақиқа. "Гранада" тўпни назорат қилмоқда. 

3-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини "Реал" амалга оширадиган бўлди. Кроос тўпни ўйинга киритди, лекин иш зарбагача етиб бормади. 

1-дақиқа. Гранада марказдан ўйинни бошлаб берди. 


Реал Мадрид

Браим Диас - 26', Родриго - 57'

Примера Дивизион . 15-тур

02/12/2023, 22:30

0
:
2
Тугади

Гранада

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 70685 томошабин

Бош ҳакам: Pablo Gonzalez

45'
90'
22'  Джуд Беллингем
22'  Антонио Рюдигер
26'  Браим Диас
26'  Тони Кроос
46'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
57'  Родриго
70'  Хоселу (Дани Себальос)
85'  Родриго (Gonzalo Garcia)
88'  Браим Диас (Николас Пас)
11'  Рауль Фернандес (Андре Феррейра)
64'  Мюрто Узуни (Шон Вейсман)
64'  Уилсон Манафа (Негош Петрович)
77'  Жерар Гумбау
83'  Брайан Сарагоса (Альваро Фернандес)
83'  Лукас Бойе (Антонио Пуэртас)

"Реал Мадрид" - "Гранада"

"Реал Мадрид": Лунин, Карвахаль, Алаба, Беллингем, Кроос, Родриго, Вальверде, Хоселу, Браим, Рюдигер, Менди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика