

Манбага кўра, Беллингем клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг операция қилинади ва 2025/26 йилги мавсум бошланишини ўтказиб юборади. Футболчининг тикланиши учун тахминан 3 ой вақт керак бўлади.
Маълумот учун, Беллингем 2023 йил ноябрида “Раё Валекано”га қарши ўйинда елкасини чиқариб юборган ва шундан бери вақти-вақти билан ҳимоя воситасидан фойдаланади.
21 ёшли Жуд Беллингем жорий мавсумда “Реал” сафида 51 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширди.



