

30 ёшли француз 14-дақиқада Фран Гарсияга алмаштирилди.
AS нашрининг хабар беришича, Менди ўнг соннинг тўртбошли мушакларини шикастлаган. Бу унинг жорий мавсумдаги тўртинчи жароҳатидир.
Жами 2025/26 мавсумида Менди "Реал" сафида барча мусобақаларда фақат 9 та ўйинда майдонга тушди.



