"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади
24 май 2024 19:16
Янгиликлар
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти франциялик ярим ҳимоячи Орельен Чуамени Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши кечадиган Чемпионлар Лигаси финалини ўтказиб юборишини маълум қилди.

Орельен "Бавария"га қарши ярим финалнинг иккинчи учрашувида чап оёғидан жароҳат олган эди.
Шундай бўлса-да, Чуамени Евро-2024да ўйнаш учун реал имкониятга эга. Аввалроқ у Франция терма жамоасига чақирув олганди.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" Дортмунд ҳамда "Реал" Мадрид ўртасидаги финал 1 июнь кунига белгиланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар