“Реал” Эндрик бўйича “Арсенал” ва “Челси”га жавоб берди

7 май 2026, 00:20
Англиянинг "Арсенал" ва "Челси" клублари 19 ёшли бразилиялик ҳужумчи Эндрикни сотиб олиш таклифига "Реал"дан жавоб олди.

Мадридликлар АПЛ клубларининг таклифларини рад этиб, Эндрик бу ёзда сотилмаслигини билдирган. "Реал" бразилияликни ижара муддати тугагандан сўнг қайтармоқчи, Эндрикнинг ўзи эса асосий таркибдан жой олиш учун курашмоқчи.

Эндрик Франциянинг "Лион" клубида барча мусобақаларда 19 та ўйин ўтказди. Ҳужумчи 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: TEAMtalk