"Реал" асосий юлдузларидан бири жароҳат олди, бундай мушак ер юзидаги 10% одамларда йўқ

Aslanov Jasurbek
24 авг 2024, 12:17
"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем 10% одамларда мавжуд бўлмаган мушакларини жароҳатлаб олди.

21 ёшли англиялик "Вальядолид"га қарши кечадиган ЛаЛиганинг 2-тур баҳсига тайёргарлик вақтида жароҳат олди.

Унга ўнг оёғининг плантар мушаклари жароҳати ташхиси қўйилган. Тикланишга 3-4 ҳафта вақт кетади.

Эътиборлиси, плантарис мушаклари вестигиал ҳисобланади. Бу жуда нозик мушак бўлиб, ўртача 10% одамларда умуман йўқ.

Бир қатор олимларнинг фикрича, эволюция жараёнида бу мушак ҳеч қандай вазифа бажармай қўйган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca