

- Райевац менга бугунги ўйин учун чипта тақдим қилди ва кофе ичишга таклиф қилди. Бироқ жамоамизнинг машғулотлари борлиги туфайли у билан кофе ичиш насиб қилмади. Энди «Бунёдкор» стадионида бўладиган учрашувга бораман. Мен Милованни ҳурмат қиламан, бироқ бугун Ўзбекистон терма жамоасига мухлслик қиламан. Чунки айни дамда Ўзбекистонда ишламоқдаман ва яшамоқдаман. Бугун мухлислар қизиқарли баҳс гувоҳига айланишларини тахмин қиламан - дейди Филип Райевац.



