Равшан Муқимов: "Матбуот котибимиз касал бўлиб қолгани учун сафарга бора олмади"

Narzulla Saydullayev
2 мар 2015
Хабарингиз бор, ўтган ҳафта ОЧЛ 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Тошкентнинг "Локомотив" клуби Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол" меҳмони бўлди. Ўша ўйинда "темирйўлчилар" ўз матбуот котибини олиб кетмаганди. Бугун бўлиб ўтган "Футбол шарҳи" кўрсатувида клуб спорт директори Равшан Муқимов ушбу ҳолатга изоҳ бериб ўтди.

"Барчамиз иссиқ жонмиз. Саудия Арабистонига учишдан олдин матбуот котибимиз Сардор Акромов касал бўлиб қолди. Биз ЎФФга хат ёздик, улар ОФКга вазиятни тушунтиришди. Барчасини регламент бўйича тўғри қилдик. Биз қандай мусобақада иштирок этаётганимизни биламиз. Кейинги ўйинларда албатта матбуот котибимиз жамоа билан бирга сафарга боради", - дейди Равшан Муқимов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia