UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  16 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36

Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

ЎФА раҳбарияти терма жамоалар мураббийлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи, ўқув-машғулот йиғинлари натижалари ҳамда кейинги мусобақаларга тайёргарлик режалари билан танишди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида ҳар бир ёш тоифасидаги мураббийларга тайёргарлик жараёнида замонавий технологиялардан фаол фойдаланиш, мураббийлар штабида эса доимий равишда таҳлилчилар, селеционерлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича юқори малакали мутахассислар фаолият юритиши лозимлиги таъкидланди. Бунинг учун мураббийлар таълими йўналишини янада яхшилаш юзасидан топшириқ берилди. 

"Ўсмирлар терма жамоаларимиз ҳар йили Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати йўлланмалари учун кураш олиб боради. Ушбу мусобақаларда юқори савияда иштирок этиш, аввалги натижаларни такрорлаш ва яхшилаш учун жисмоний тайёргарлик, илмий-таҳлил, ҳамда тактик йўналишларда кучли мураббийлар зарурлиги. Айниқса, бу ёшда илмий-таҳлилий ёндашув орқали орқали футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак", – деди Равшан Эрматов.

Шунингдек, U-15, U-16, U-18 ва U-23 терма жамоалари бош мураббийлари томонидан ўтказилган йиғинлар таҳлил қилинди. Селекция жараёнини янада кучайтириш, футболчиларни жисмоний ҳамда техник-тактик жиҳатдан пухта тайёрлаб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Аёллар футболини ривожлантиришнинг 2025–2029 йилларга мўлжалланган стратегияси муҳокама қилинди. Кичик ёшдаги қизлар терма жамоалари учун футболчи етказиб бериш мақсадида қизлар ўртасида турнирларни кўпайтириш, халқаро ўйинлар ва фестиваллар ташкил этиш орқали селекция жараёнини кучайтириш вазифаси белгиланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика