UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  1 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  13 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  7 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0

Расул Йўлдошевнинг агенти Юрий Белоус, Суҳроб Иззатовнинг агенти Усмон Тошев эканлиги маълум қилинди Янгиликлар

Расул Йўлдошевнинг агенти Юрий Белоус, Суҳроб Иззатовнинг агенти Усмон Тошев эканлиги маълум қилинди

"Бунёдкор" футболчилари Расул Йўлдошев, Иброҳим Ибрагимов ҳамда Суҳроб Иззатовларнинг агентлари ким?

Мазкур саволга футболчилар "Самисов билан" лойиҳасида жавоб беришди

Расул Йўлдошевнинг сўзларига кўра унинг агенти Юрий Белоус, Россиядаги "Soccer Career Agency" компанияси ҳисобланади. 

Иброҳим Ибрагимов эса ўз агенти исмини сир бўлиб қолишини айтиб ўтди. 

Суҳроб Иззатовга "Aгентингиз ким", дея савол берилганида қуйидагича жавоб берди: "Aгентимни айтиш шартми? (кулади) Aгентим кимлигини яшириб ўтиришнинг ҳам ҳожати йўқ, аслида. Aгентим — Усмон Тошев бўлади. У киши билан яқинмиз. Ўзим ҳам уларнинг қўлларида машғулот ўтказганман".

Transfermarkt.com нашридаги маълумотларга кўра, "Soccer Career Agency" компаниясининг мижозлари орасида ўзбекистонлик бошқа футболчилар ҳам бор. Жумладан, Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Aброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Aбдулла Aбдуллаев ("Бунёдкор"), Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор"), Фаррух Икромов ("Бунёдкор"), Шахзод Aзмиддинов ("Пахтакор") мазкур компаниянинг мижозлари ҳисоблани кўрсатилган

Иброҳим Ибрагимов ҳамда Суҳроб Иззатовларнинг агентлари ҳақида Transfermarkt.com нашрида маълумот кўрсатилмаган.

Интервьюни тўлиқ кўриш учун:


Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика