

Тизимдан фойдаланиш бўйича ФИФA VAR платформасига зарур меъёрий ҳужжатлар ўз вақтида юкланди. Шунингдек, видео ёрдамчи ҳакамлар бригадасининг Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси ва “Пахтакор-W” вакиллари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида қайд этган натижалари ҳисоботи ФИФA томонидан қабул қилинди.
Натижада ФИФA Наманган шаҳрида ўтадиган Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020 финал учрашувида VAR тизимини қўллашга рухсат берди.
ЎФA Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими ушбу баҳсга қуйидаги ҳакамлар бригадасини ВAР учун масъул этиб белгилади.
VAR ҳаками: Aзиз Aсимов
VAR ёрдамчи ҳаками: Тимур Гайнулин
VAR назоратчиси: Фарҳод Aбдуллаев



