Расмий хабар: “Аякс” футболчиси “Манчестер Юнайтед”га ўтди

Eldor Akmurzayev
2 сен 2020
Амстердамликлар ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек “Манчестер Юнайтед” аъзосига айланди.

Унинг трансфер суммаси 45 млн еврога баҳоланмоқда. Келишув эса 5+1 кўринишида, яъни, бир йилга узайтириш шарти билан беш йилга мўлжалланган.

Аввалроқ, 23 ёшли футболчи янги жамоасида мавсум учун 6 млн евро маош олиши хабар қилинганди.

Футболчи якунланган мавсум барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 7та ассист қайд этди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/ManUtd