

Ҳимоячи Хосе Гайя "кўршапалаклар" билан шартномасини узайтирди.
27 ёшли футболчининг янги келишуви 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Испаниялик футболчи "Валенсия" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоага 2006 йилда келиб қўшилган.
Гайя асосий жамоадаги дебютини 2012 йилда ўтказган.



