Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди
20 фев 17:29
Янгиликлар
Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди
Энди "Реал" дарвозабони Тибо Куртуа фақат футболчилик фаолияти билан эмас, балки клуб эгалиги билан ҳам шуғулланади.
19 февраль куни 33 ёшли бельгиялик, Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа Лига 2'да қатнашадиган "Ле Ман" клубининг эгаларидан бири бўлгани эълон қилинди.
Инвесторлар гуруҳи таркибида аллақачон Новак Жокович, Фелипе Масса, Кевин Магнуссен, Пьер Гасли каби машҳур номлар ҳам бор.
Айни пайтда "Ле Ман" Лига 2 турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда ва Лига 1'га чиқиш учун тўғридан-тўғри кураш олиб боряпти: жамоа пешқадамдан атиги 3 очко ортда қолмоқда.
"Реал" ўйинчилари учун бу футбол клубларига инвестиция қилиш борасидаги биринчи тажриба эмас. 2024 йилда Килиан Мбаппе "Кан" клубининг 80% акциясини сотиб олиб, унинг эгасига айланган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар