

"Сочи"нинг эълон қилган хабарига кўра, жамоалар ўйинни ўтказишга келишиб олишган. РПЛ доирасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.
Олдинроқ, "Ростов"да 6 нафар футболчи коронавирусга чалингани сабаб ўйиннинг ўтиши сўроқ остида эди.
"Ростов" ўйинни кўчирмоқчи бўлди, аммо "Сочи" бунга қаршилик қилди. РФИ бундай ҳолатда "Ростов"га техник мағлубият ёзилиши мумкинлигини ҳам билдирди.



