UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  0 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  1 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  1 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  3 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  4 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  4

Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди Янгиликлар

Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди

"Андижон" ярим ҳимоячиси Шерзод Эсанов фаолиятини РПЛнинг "Акрон" жамоасида давом эттиради.

"Трансфер ойнаси очилган маҳалда селекция ишлари янада жиддий тус олган.  Маълумки, «Андижон» таркибида кўплаб иқтидорли, келажаги порлоқ футболчилар талайгина. Улар жамоамиз сафида тўп суриш орқали ўзларини кўрсатишмоқда ва кўплаб скаутларнинг эътиборини тортмоқда.

Қолаверса, жамоамизда трансфер сиёсати тўғри йўналишда олиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда. 

Жумладан, 21 ёшли ярим ҳимоячимиз, ёшлар терма жамоаси аъзоси Шерзод Эсановга Россиянинг «Акрон» жамоасидан жиддий таклиф тушди. Натижада иккала клуб томонидан олиб борилган музокаралардан сўнг Эсанов «Акрон» жамоасига трансфер қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Андижон» клубидан илк бор Россия премьер-лигасига ўйинчи трансфер қилиниши ҳамда шу йилнинг ўзида жамоамиздан иккинчи футболчининг (биринчи траснфер Рубин Хебай) хориж клубига сотилиши амалга оширилаётган тизимли ишларнинг маҳсулидир.

Шерзод «Андижон» сафига 2022 йили қишда қўшилган бўлиб, қисқа фурсат ичида ўз иқтидорини намойиш қила олди. Ўша йилги мавсумда Эсанов «Андижон» сафида чемпионат ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб, 18 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол урди. Ўтган йилги мавсумни ҳам жамоамиз билан бирга бошлади ва 5 та ўйинда қатнашди. Иккинчи даврада эса «Олимпик» клубига ижарага берилди. Жорий мавсум аввалида Эсанов яна «Андижон»га қайтди. Мавсумнинг биринчи қисмида у чемпионат ва Кубокда ҳаммаси бўлиб 15 та беллашувда иштирок этиб, 2 та гол муаллифига айланди ҳамда мухлисларнинг меҳрини қозонди.

Шерзод бугун кечки пайт Тошкент-Москва йўналишида жўнаб кетди. Фаолиятида илк бор легионерга айланган футболчимизни янги жамоасида катта қизиқиш билан кутишмоқда.

Унинг янги клуби Толяттининг «Акрон» клуби илк бор Россия премьер-лигасида иштирок этмоқда. Эсановга «Андижон»даги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга янги клубида муваффақият тилаймиз", — дейилади андижонликлар хабарида.


⚡️Шерзод Эсанов тез орада Россия клубига трансфер қилинади

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика