Расман: МЮ Лисандро Мартинес трансферини эълон қилди
17 июл 2022 19:10
Янгиликлар
Расман: МЮ Лисандро Мартинес трансферини эълон қилди
"Манчестер Юнайтед" "Аякс" аъзоси Лисандро Мартинес сотиб олинганини маълум қилди.
Англия клуби футболчининг трансфери бўйича "Аякс" билан келишувга эришганини эълон қилди. "Манчестер Юнайтед" Лисандро билан шахсий шартнома шартларини келишиб олса, трансфер расмийлаштирилади. Футболчи ҳали тиббий кўрикдан ўтиши, Британия визасини олиши лозим.
Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" 24 ёшли футболчи учун 54+10 миллион евро тўлаши хабар қилинганди.
Лисандро ўтган мавсумда "Аякс" сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Футболчи ҳимоячи марказида, ҳимоянинг чап қанотида ва таянч нуқтасида ўйнай олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар