

Дарвозабон Диего Бенальо ва Сейду Си шартнома якунлангани сабаб жамоадан кетишди. Худди шундай сабаб билан ярим ҳимоячи Мусса Силла ҳам клубдан кетди.
Яна уч ўйинчи ижара шартномаси якунлангани сабабли ўз клубларига йўл олишди. Хавбеклар Тьемуэ Бакойоко ва Адриен Силва, ҳужумчи Ислом Слиманилар Англияга қайтишди.
Франциялик Лондоннинг "Челси" клубига тегишли бўлса, португалиялик ва жазоирлик футболчилар "Лестер" ўйинчиси ҳисобланишади.



