

"Луисма Эрнандес билан оилавий шароити ҳамда икки томон келишуви асосида меҳнат шартномаси бекор килинди.
Ўз навбатида, "Металлург" футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоа ўйинчилари номидан "Металлург"ПФКдаги самарали меҳнати учун Луисма Эрнандесга миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси ишларида омад тилаб коламиз", – дейилади бекободликлар хабарида.
"Металлург" 3 турдан 3 очко тўплаб, 12-ўринда бормоқда.



