

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. Трансфер тафсилотлари ҳақида маълумот берилмаяпти. Олдинроқ, битим 1,5 миллион еврога имзоланиши айтилаётган эди.
Маттео клуб билан 4 йилга, яъни 2023 йил ёзига қадар амал қиладиган шартномага имзо чекди.
"Мен уйга қайтишдан хурсандман. Бу мен учун Италия терма жамоасига қайтишга ажойиб имконият яратиб беради", - дейди Дармиан.
Эслатиб ўтамиз, Маттео фаолияти давомида МЮдан ташқари "Милан", "Падова" ва "Торино" клубларида ўйнаган.



