

"Ёдингизда бўлса, 31 ёшли ҳимоячи шу йилнинг ёзида жамоамизга қўшилганди ва чемпионат якунига қадар шартнома имзоланган. Ўтган вақт давомида Пецел Суперлигада 5 та, Ўзбекистон Кубогида 2 та ўйинда майдонга тушди.
"Сербиялик легионер билан тузилган шартнома якунлангани боис томонлар илиқ муносабатда хайрлашдилар.
Пецелга жамоамизга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз ва унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - дейилади клуб хабарида.




