

"Жамоамиздан яна бир трансфер.
Анталиядаги йиғин давомида таркибимизга хориждан футболчи келиб қўшилди. Италиялик Федерико Ботти - 2026 йилги мавсумда “Бунёдкор” сафида тўп суради. Умид қиламизки, Федерико дарвозамизни муносиб қўриқлаб, “қалдирғочларимиз”нинг ғалабаларига улкан ҳисса қўшади", - деб фикр билдирилган клуб томонидан берилган хабарда.
Маълумот учун, 23 ёшли дарвозабон трансфермаркт нашрининг маълумотларига кўра сўнгги жамоаси Серия Б жамоаси ҳисобланмиш "Мантона" клуби экан. Трансфермаркт нашри дарвозабонни 100 минг еврога баҳолаган.



