UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  1 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  12 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  3 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  27

Расман: Ҳусайн Норчаев - "Алания" футболчиси Янгиликлар

Расман: Ҳусайн Норчаев - "Алания" футболчиси

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Насаф" собиқ ҳужумчиси клубини ўзгартирди.

Норчаев фаолиятини Россиянинг "Алания" клубида давом эттиради. Ҳужумчи ва "қизил-сариқлар" ўртасидаги битим 3,5 йилга мўлжалланган. Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди.

Россия клуби вакиллари "аждарлар" ҳужумчисини узоқ вақтдан буён кузатиб келишаётганди ва музокараларнинг сўнгги босқичи Туркиядаги йиғин вақтида бўлди.

Футболчи Ўзбекистон Суперлигасида 2020 йилнинг ёзида дебют қилган. Ҳусайн — Қарши шаҳрининг "Насаф" ФК тарбияланувчиси.


21 ёшли ҳужумчи собиқ жамоаси сафида 100та ўйин ўтказишга улгурган, у шу ўйинларда 40та гол ва 9та ассист қайд этди. У клуб билан бирга Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларига эга чиққан ва Мамлакат кубогида зафар қучган.


Ҳужумчи 2020/2021 йилги мавсум Осиё футбол конфедерацияси кубоги (ОФК)нинг энг яхши тўпурари бўлди. Норчаев жамоа билан турнирнинг финалига қадар етиб борган.


Ўйинчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларида ҳаракат қилган. У 19 ёшида мамлакатнинг бош жамоасида дебют қилган.


Оилага хуш келибсан, Ҳусайн!", — дейилади клуб хабарида.

Олдинроқ, Норчаевнинг янги клуби бўлган "Алания" ҳақида батафсил маълумот бериб ўтган эдик.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика