"Локомотив" 4 ярим йил деганда "Насаф"ни мағлуб этди

23 апр 2026, 21:16
Бугун Суперлиганинг 9-тури доирасида "Насаф" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда тошкентликлар 3:2 ҳисобида иродали ғалаба қайд этиб, Қўқонда 3 очкони қўлга киритдилар.

Қайд этиш керак, “Локо” 4 ярим йил деганда “Насаф”ни мағлуб этди. Жамоа сўнгги марта 2021 йилги мавсум сўнгги турида Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳида 3:1 ҳисобида ғалабага эришганди. Умуман олганда, ўша мавсумда биринчи даврадаги ўйинда ҳам “темирйўлчилар”нинг ғалабаси кузатилган.

2021 йилги мавсумдан кейин ўтказилган 4 ўйиннинг 3тасида “Насаф” ғалаба қозонган ва биттасида ҳисоб очилмаган. Ушбу ўйинларда “Локомотив” гол уришга муваффақ бўлмаганди.


Манба: championat.asia