Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси
30 июл 11:02
Янгиликлар
Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси
Ёзги трансфер ойнаси якунланиши арафасида ОКМК ФК яна бир муҳим трансферни амалга оширди.
Суперлигада юқори ўринлар учун курашаётган «кончилар» дарвоза чизиғида рақобатни кучайтириш мақсадида жамоага янги посбонни жалб қилди.
23 ёшли Ҳамидулло Абдунабиев фаолияти давомида Тошкентнинг "Олимпик" ва "Бунёдкор" жамоалари шарафини ҳимоя қилиб, жами 61 та ўйинда майдонга тушган ва уларнинг 24 тасида дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлган. Эндиликда у ОКМК билан 2,5 йиллик шартнома асосида фаолиятини давом эттиради", - деб ёзмоқда ОКМК матбуот хизмати.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Абдунабиев трансфери учун ОКМК клуби "Бунёдкор"га 400 миллион сўм ўтказиб берган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар