

Мюнхенликлар 26 ёшли Германия терма жамоаси ўйинчиси билан шартномани 2026 йилнинг июнига қадар узайтиришди.
Олдинги битим 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган эди, шу сабаб хавбекка "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирганди.
Олдинроқ хабар берилганидек, Горецка янги шартномага кўра "Бавария"дан йилига 12дан 15 млн еврога қадар маош олади.



