"Бавария" Бундеслиганинг 30-турида "Штутгарт"ни мағлуб этиб, Германия чемпионига айланди

19 апр 2026, 22:33
2025/2026 йилги мавсум Германия Бундеслигаси 30-туридан ўрин олган "Бавария" - "Штутгарт" учрашуви якунланди.

Ушбу ўйинда мюнхенликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув "Арена Мюнхен" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда Сёрен Сторкс бош ҳакам сифатида иштирок этди.

21-дақиқада Крис Фюрих меҳмонларни олдинга олиб чиқди, 31-дақиқада Рафаэл Геррейру ҳисобни тенглаштирди. Николас Жексон 33-дақиқада мюнхенликларга устунликни таъминлади. "Бавария"нинг учинчи голини 37-дақиқада Альфонсо Дэвис, кейинги голни 52-дақиқада Харри Кейн киритди. Чема Андрес 88-дақиқада меҳмонларнинг иккинчи голи муаллифига айланди.

Ушбу ўйиндан сўнг "Бавария" муддатидан олдин Германия чемпиони бўлди, жамоа 79 очко билан Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, "Штутгарт" эса 56 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. "Бавария" 35-марта Германия чемпионлигини қўлга киритди.

Кейинги турда мюнхенликлар 25 апрель куни меҳмонда "Майнц,” “Штутгарт” эса 26 апрель куни "Вердер"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia