Расман: Гнабри ПСЖга қарши баҳсни ўтказиб юборади

Eldor Akmurzayev
6 апр 2021, 20:40
Аввалроқ, “Бавария” устози Ханс-Дитер Флик жамоа аъзоси Серж Гнабри томоғи оғриётган туфайли ПСЖга қарши ўйинни ўтказиб юбориш эҳтимоли борлигини айтганди.

Мюнхенликлар матбуот хизмати берган хабарга кўра, Гнабрининг коронавирусга топширган тести ижобий натижа берди. Шу туфайли футболчи уй карантинига жойлаштирилди. У ўзини яхши ҳис этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Альянц Арена”даги учрашув Тошкент вақти билан 8 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/fcbayern