Расман: Гакпо МЮга эмас, АПЛнинг бошқа клубига ўтмоқда. Бу ҳақда ПСВ хабар берди

Eldor Akmurzayev
27 дек 2022
ПСВ вингери Коди Гакпо фаолиятини Англияда давом эттиради.

Эйндховенликлар “Ливерпуль” билан келишув амалга ошганини хабар қилишди.

“23 ёшли ҳужумкор футболчи тез орада Англияга йўл олади ва трансфер борасида керакли расмий ишларни амалга оширади”, дейилади клуб берган маълумотда.

“The Athletic” манбасига кўра, мерсисайдликлар 23 ёшли нидерландияликни 37 млн фунтга трансфер қилади. Гакпо 2018 йилдан бери ПСВ асосий жамоасида ўйнаб келмоқда. Аввалроқ, уни қўлга киритишга асосий даъвогар сифатида МЮ номи тилга олинганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/PSV