Расман: Достон Ҳамдамов "Пахтакор" билан шартномасини узайтирди

Sherzod Nurmatov
30 дек 2025
Педро Морейра ўзи қураётган жамоада Достон Ҳамдамов бўлишини истади.

Бу истакка жавобан вингернинг клуб билан ўтказган музокараси муваффақиятли якунланди. 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлган Ҳамдамов янги мавсумни "шерлар" сафида бошлайди.

"Аслида шартнома имзолаганимга 10 кун бўлди. Лекин буни бугун эълон қилишларини истагандим. Жамоамизнинг мухлислари учун кичик совға. Бош мураббий мени ўз жамоасида кўришни истагани қувонтирди. Бунга жавобан Ўзбекистонда қўлга киритган олтин медалларимни яна биттага кўпайтириш устида меҳнат қиламан. Биз билан янги йилда зерикмайсиз деб ўйлайман", – дейди Достон Ҳамдамов.

Футболчи "Пахтакор" либосида 5 маротаба Ўзбекистон чемпиони ва 2 карра кубоги соҳиби бўлган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати