UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  0 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  0 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  11 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7

Расман: "Динамо" икки футболчининг трансфер ҳуқуқини "Пахтакор"дан тўлиқ олди Янгиликлар

Расман: "Динамо" икки футболчининг трансфер ҳуқуқини "Пахтакор"дан тўлиқ олди

Суперлиганинг барча клублари қаторида Самарқанднинг “Динамо” клуби ҳам иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Жорий мавсум аввалида “Динамо” ПФК бошқарув тизими ўзгаргач, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, клуб ҳомийлари ва раҳбарияти томонидан клуб олдига жамоа асосини ёшартириш, Самарқандда курашувчан клубни ташкил этиб, мамлакат терма жамоаларига ҳам ёш иқтидорларни етказиб беришдек вазифа қўйилганди.

Шунга мувофиқ, “Динамо” жамоаси биринчи даврада ёш ва курашувчан таркиб билан муносиб тўп суриш, мухлисларини хурсанд қилишга интилди.

Йил аввалида “Динамо” ПФК Тошкентнинг “Пахтакор” клубидан ижара асосида 23 ёшли дарвозабон Ботирали Эргашев ва 20 ёшли ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмоновни таклиф этганди. Клуб раҳбарияти қарорига кўра, “Динамо” жамоаси “Пахтакор” клуби раҳбарияти билан ушбу икки футболчининг ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ “Динамо”га тегишли бўлиши учун музокара олиб борди ва якунда “Динамо” ПФК Ботирали Эргашев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновларнинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ қўлга киритди.

Бунгача ижара асосида тўп сурган Ботирали Эргашев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновлар “Динамо” ПФК билан 2021 йилнинг июль ойигача, яъни яна икки йиллик шартнома имзолашди.

“Динамо” ПФК бундан буён жамоа келажаги сифатида кўрилаётган футболчилари билан узоқ муддатли шартномаларни имзолаш ва янгилаш ҳамда уларнинг трансфер ҳуқуқини тўла қўлга киритиш тизимини давом эттиради.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика