"Динамо" хорижда йиғин ўтказади
09 июл 19:32
Янгиликлар
"Динамо" хорижда йиғин ўтказади
Суперлига 15-тури доирасидаги «Динамо» - «Насаф» (2:2) учрашувидан кейин «Динамо» жамоаси қисқа таътилга чиқди.
Биринчи даврани муваффақиятли ўтказган Вадим Абрамов шогирдлари бир ҳафталик дам олишдан кейин 14 июлдан мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлайди. «Динамо» жамоаси ёзги танаффусда Беларус пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказишни ҳамда таркибни кучайтиришни режалаштирган. Хориж йиғини доирасида Самарқанд жамоаси 4та ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши кўзланган. Рақиб жамоалар ва назорат ўйинлари санаси ҳақида йиғин бошлангач маълумот берилади. «Динамо» 12 кунлик йиғиндан 26 июл куни қайтади.
Маълумот учун, «Динамо» Суперлига 2-даврасининг дастлабки ўйинида 2 август куни Самарқандда «Навбаҳор»ни қабул қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар