

24 ёшли футболчи фаолиятини Самарқанднинг “Динамо“ клубида ўтказади. Буни самарқандликлар устози Вадим Абрамов ҳам тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Ҳошимов ўтган йилнинг ёзида “Сурхон“дан “Пахтакор“га кўчиб ўтганди. Ҳужумчи жорий мавсум 5 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 та гол бор.



