

"Челси" клуби расман Николас Жексон трансферини эълон қилди. 21 ёшли ҳужумчи билан 2031 йилга қадар шартнома имзоланди. "Челси" ҳужумчи учун "Вильярреал"га 37 млн евро тўлайди. Бу Жексоннинг "Вильярреал"билан шартномасидаги товон пулидан 2 млн еврога кўпроқ.
Маълумот учун, Николас Жексон ўтган мавсум "Вильярреал" сафида 38 учрашувда 13 та гол ва бешта ассист қайд этган.
Фото: "Челси" клуби



