

"Челси" "Вильяррел" ҳужумчиси Николас Жексон билан келишиб олди. Бу ҳақда "The Athletic" хабар бермоқда.
Эндиликда "кўклар" испан клуби билан музокара олиб боришади. Футболчининг товон пули 35 млн еврони ташкил қилади.
21 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 5 та голга ассистентлик қилган. Унинг "сариқ сувости кемаси" билан шартномаси яна 3 йилга мўлжалланган.



