

Бу ҳақда дортмундликларнинг расмий саҳифаларида эълон қилинди. Унинг трансфери "Боруссия Д"га 38 миллион еврога тушди.
Эслатиб ўтамиз, германиялик ҳимоячи 2016 йили ёзда "Боруссия Д"дан мюнхенликлар сафига келиб қўшилган. Шу пайтга қадар у "Бавария" таркибида 74 ўйинда майдонга тушди ва 3тадан гол ва ассист муаллифига айланди.
30 ёшли ҳимоячи 2008-2016 йиллар давомида "Боруссия Д" либосида ҳаракат қилган (306 ўйин, 25 гол).




