Расман: Бектемир Абдуманнонов — "Динамо" футболчиси
19 янв 16:08
Янгиликлар
Расман: Бектемир Абдуманнонов — "Динамо" футболчиси
Клуб матбуот хизмати мавсум олдидан Суперлиганинг энг иқтидорли ярим ҳимоячиларидан бири Бектемир Абдуманнонов расман "Динамо" футболчисига айланганини маълум қилди.
"23 ёшли ярим ҳимоячи жамоамизнинг Дубайдаги йиғинида қатнашмоқда ва куни кеча "Динамо" билан 1 йиллик шартномага имзо чекди. Абдуманнонов дастлаб "Металлург" ва Ўзбекистон ёшлар жамоалари сафидаги ўйинлари билан танилган бўлса, сўнгги уч мавсумни "Андижон" сафида ўтказди. Хусусан, 2025 йилги мавсумда андижонликлар билан Суперлигада 11-ўринни эгаллаган бўлса-да, Суперлигадаги 30 ўйинда 4 та гол ва 8 та ассист қайд этган", – дейилади хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар