Расман: "Барселона" майда сотиб юборган футболчисини яна ортга қайтарди
16 июл 2019 23:25
Янгиликлар
Расман: "Барселона" майда сотиб юборган футболчисини яна ортга қайтарди
Жорий йилнинг майида «Эйбар» клуби «Барселона»дан ҳимоячи Марк Кукурельяни 2 млн. еврога харид қилганди.
Шартнома бандларига кўра, каталонияликларда футболчини 4 млн. евро эвазига қайта сотиб олиш имконияти бор эди. Бугун маълум бўлишича, «кўк-анорранглилар» мазкур ваколатдан фойдаланган ҳолда Кукурельяни қайта трансфер қилиб, жамоага қайтарди.
Энди эса 20 ёшли испаниялик футболчи жамоада Хорди Албанинг ўринбосари сифати қолиши ёки бўлмаса каттароқ суммага трансфер қилиниши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Марк Кукурелья ўтган мавсум «Эйбар» сафида 31 ўйинда майдонга тушиб, 1+2 кўрсаткични қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар