

Бу ҳақда “шерлар” матбуот хизмати эълон қилди.
30 ёшли ҳужумчи ҳамда “Пахтакор” ўртасидаги битим мавсум охиргача мўлжалланган. Айман Ҳуссайн ЖЧ-2026да Ироқ терма жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган эди.
Фаолиятида давомида у Ироқнинг "Духок", "Нафт", "Шорта", "Ал Қува Жавия", "Карма", Туниснинг "Сфаксиен", Қатарнинг "Умм Салал", "Маркия", "Ал Хор", "Ал Вакра", БААнинг "Ал Жазира" ва Марокашнинг "Ража Атлетик" клублари сафида ўйнаган. Клублари сафида чемпионат ўйинларида 120 гол урган. Ироқ терма жамоаси таркибида 34 тўп киритган. У Олимпия ўйинлари ва Жаҳон Кубоги финал босқичида гол уришга эришган.




