

"Арсенал" клуби Леандо Троссард трансферини эълон қилди. "Брайтон" собиқ футболчиси Лондон клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
Аввалроқ, Фабрицио Романо ушбу трансфер тафсилотларини эълон қилганди. Унга кўра, "Арсенал" Троссард учун 21+5 млн фунт тўлайди. Футболчининг шартномаси 2026 йилгача амал қилади.
Маълумот учун, Троссард "Брайтон"нинг ушбу мавсумдаги тўпурари эди. Футболчи ушбу мавсум "Брайтон" сафида АПЛда 16 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол уришга эришди.



