UZ

Сўнгги янгиликлар

19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  27 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  9 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  1 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  2 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8

Расман: "Андижон" Вагиз Галиулин уйига қайтганини эълон қилди Янгиликлар

Расман: "Андижон" Вагиз Галиулин уйига қайтганини эълон қилди

2 июль куни мамлакатимизда ёзги трансфер ойнаси очилганидан хабарингиз бор.

Клубларимиз эса таркибни шакллантириш жараёнини аллақачон бошлаб юборишган.

"Андижон" жамоаси ёзги дастлабки трансферни амалга оширди. Ўзбек футболи ихлосмандлари яхши биладиган, тажрибали футболчи Вагиз Галиулин жамоага қайтди.

Вагиз "Андижон" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолиятининг асосий қисмини Россия Премер-лигаси ҳамда биринчи дивизионида ўтказган. Қанот ярим ҳимоячиси охирги тўрт йилни “Нефтехимик” клубида ўтказди ва у ерда жамоа сардори сифатида тўп тепди.

"Андижон" ҳамда Галиулин ўртасида 1,5 йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Маълумот учун:

Вагиз Галиулин

Туғилган йили: 10.10.1987

Амплуаси: Қанот ярим ҳимоячиси

Тўп тепган жамоалари: "Андижон", "Бухоро", "Рубин", "Сибир", "Уфа", "Тосно", "Тамбов" ва "Нефтехимик".

Эришган ютуқлари: Россия чемпиони – 2008 ("Рубин").

Россия Суперкубоги – 2009-10 ("Рубин").

Россия Кубоги – 2018 ("Тосно").


Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. Охирги ўйинини 2021 йилда ўтказган.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика