Расман: Алишер Салимов - "Сўғдиёна" футболчиси!
10 янв 2023 19:15
Янгиликлар
Расман: Алишер Салимов - "Сўғдиёна" футболчиси!
"Сўғдиёна" қишки трансферлар ойнасида ўзининг таркиби кучайтиришда давом этади.
Ўтган мавсум "Локомотив" жамоаси шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи "Сўғдиёна" билан икки йиллик шартнома имзолади.
Алишер Салимов 1999 йил 22 июлда Каттақўрғон шаҳрида таваллуд топган. У ўтган мавсум "Локомотив" таркибида 20та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта голли узатма ёздириб қўйди ҳамда 1366 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Футболчи фаолияти давомида "Пахтакор" U18, "Пахтакор" U21, "Пахтакор", "Сурхон", "Локомотив" жамоаларида тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар