

Ўз олдиқа юқори мақсадларни қўяётган "Олмалиқ" клуби ўз сафига бир қатор кучли футболчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.
"Бунёдкор" жамоасининг собиқ аъзоси Акбар Тўраев бугун "Олмалиқ" билан 1 йиллик битимга имзо чекди.
Бу маълумотни футболчининг ўзи ҳам тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Акбар Тўраев "Бунёдкор" таркибида Олий лигада 50та ўйин ўтказган.



